Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:17 / 12.12.2016
5780
1 дақиқада ўқилади
Исроил бош вазири Трамп ҳақида: “У яҳудийларга, яҳудий давлатига нисбатан жуда илиқ муносабатда”
Фото: РИА "Новости"
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп унинг давлатини қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
“Мен Дональд Трампни биламан. Ҳатто жуда яхши биламан. Ўйлайманки, Исроил масаласи бўйича унинг позицияси, қўллаб-қувватлови очиқ-ойдин бўлади. У яҳудийларга, яҳудий давлатига нисабатан жуда илиқ муносабатда”, — деди Нетаньяху.
Унинг тан олишича, АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама билан кўп нарсаларда, жумладан Эрон масаласида қарама-қаршилик бор эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш