Жамият | 21:38 / 12.12.2016
7160
1 дақиқада ўқилади

Мэрил Стрип номзоди ўттизинчи бор «Олтин глобус» тақдимотига қўйилди

Фото: REUTERS

Америкалик актриса Мэрил Стрип номзоди ўттизинчи бор «Олтин глобус» тақдимотига қўйилди. Бу ҳақда Just Jared нашри хабар бермоқда. Актриса бу мавсумда «Флоренс Фостер Женкинс» фильми учун мукофот олиши мумкин.

Актриса шу пайтга қадар «Олтин глобус» мукофотини саккиз марта қўлга киритган. Унга ғолибликни «Крамер Крамерга қарши» (1979), «Француз лейтенантининг аёли» (1981), «Софининг танлови» (1982), «Адаптация» (2002), «Фаришталар Америкада» (2003), «Иблис Prada’да юради» (2006), «Жули ва Жулия: рецепт бўйича бахт тайёрлаймиз» (2009) ва «Темир хоним» (2011) кинокартиналари олиб келган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид