Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Японияда татамига чиқадими?!
Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Японияга ташрифи давомида “Кодокан” шарқ яккакурашлари марказига ҳам боришини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Газета.ru” хабар қилмоқда.
“Кодокан”да кўргазмали чиқишлар ўтказилади.
Таъкидланишича, Путин 2000 йилда у ерда дзюдо ташлаш техникасини намойиш этиб берган. Ушаковнинг аниқлик киритишича, РФ президенти бу сафар татамига чиқмайди.
Аввалроқ, Россия президенти “Ниппон” телекомпанияси ва “Иомиури” газетасига берган интервьюсида ўзининг Япония ва дзюдога бўлган муҳаббати ҳақида сўзлаб берганди.
“Ростини айтсам “Кодокан”га катта мамнуният билан ташриф буюрган бўлардим. “Кодокан” – дзюдо билан шуғулланувчи, дзюдога меҳр қўйган инсонлар учун ўзига хос бир жойдир. Бу мактабдан жуда ҳам кучли усталар етишиб чиққан”, - дея айтиб ўтган Путин.
Мавзуга оид
19:05 / 18.07.2026
Янги давр урушлари: нималар ўзгарди, мақсадлар-чи?
10:45 / 18.07.2026
Россияда ҳарбий хизмат учун маҳкумлар доирасини кенгайтириш таклиф этилди
10:20 / 18.07.2026
Ҳужжатсиз қолган аёл ва уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
09:30 / 18.07.2026