Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик 50га яқин мураббийга Енгил атлетика спорт турининг қоидалари тушунтириб ўтилди
Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20 октябрдаги 355-сонли қарори ижросини таминлаш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойида қатор ўқув-семинар тренинглари ташкил этилмоқда.
Жумладан, 2016 йил 14 декабрь куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси мажлислар залида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Тошкент шаҳар халқ таълим ҳамда маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари тассарруфидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мураббийларига ўқув семинарлар бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган 50га яқин мураббийга Енгил атлетика спорт турининг халқаро мусобақа қоидалари, Паралимпия ўйинлари йўлланмаларини қўлга киритиш ҳамда нормативлар бажарилиш қоидалари, шу билан бирга, WADA халқаро Допинга қарши текширув ташкилотининг қоидалари ҳамда тақиқланган моддалар рўйхати тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари, мураббийлар томонидан берилган саволларга мутахассилар томонидан жавоб берилди.

Мавзуга оид
13:23 / 22.04.2025
Шавкат Мирзиёев ҳоккейчилар ва енгил атлетикачиларни ютуқлари билан табриклади
17:29 / 26.01.2025
«У «Сити»да ҳам ўрнини топа олади» — Ҳусановнинг болаликдаги мураббийи билан суҳбат
18:07 / 06.12.2024
World Athletics Ўзбекистонни кузатув рўйхатидан чиқарди
14:40 / 02.12.2024