Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дик Адвокат жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёши улуғ мураббийга айланди
Кюрасао миллий жамоасининг нидерландиялик устози 78 ёшли Дик Адвокат футбол бўйича жаҳон чемпионатлари финал босқичи тарихидаги энг кекса мураббий бўлди.
АҚШнинг Хюстон шаҳрида ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи доирасида Германия ва Кюрасао жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашув вақтида Адвокатнинг ёши 78 ёш 260 кунга тенг бўлди.
Адвокат Чехия терма жамоаси бош мураббийи Мирослав Коубекнинг 74 ёш 283 кунлик натижасини ортда қолдирди. Бу кўрсаткич ЖЧ–2026да Чехия ва Жанубий Корея жамоалари ўртасидаги баҳсда қайд этилганди.
Нидерландиялик мутахассис 2006–2009 йилларда «Зенит» клубини бошқариб, Россия чемпионати ва Суперкубогини, шунингдек, УЕФА Кубоги ҳамда УЕФА Суперкубогини қўлга киритган. 2010–2012 йилларда Россия миллий жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган.
Фаолияти давомида Адвокат «Харлем», ПСВ, «Рейнджерс», «Боруссия» (Мёнхенгладбах), АЗ, «Сандерленд», «Фенербахче», «Спарта», «Утрехт», «Ден Хаг» клубларини, шунингдек Нидерландия, Жанубий Корея, БАА, Белгия, Сербия ва Ироқ миллий жамоаларини ҳам бошқарган.
Дик Адвокат Кюрасао жамоасига 2024 йил январдан буён мураббийлик қилиб келмоқда ва жамоани тарихда илк бор жаҳон чемпионатига олиб чиқди.
Жамоа ЖЧ-2026 доирасида Германияга қарши бўлиб ўтган 1-тур баҳсида 7:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Кюрасао FIFA рейтингида 82-ўринда жойлашган.
Мавзуга оид
19:45 / 21.06.2026
Бир монархга икки жамоа. Нидерландия қироли аввал ўз жамоасини табриклади, кейин кюрасаоликлар билан байрам қилди
12:38 / 21.06.2026
ЖЧда 10-кун. Германияда камбэк, Кюрасаода сенсация, португаллар лагерида можаро
15:15 / 16.06.2026
Африкача мастер-класс: Кабо-Вердедан нималарни ўрганиш керак?
18:02 / 27.04.2026