Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада шошилинч пул алмаштириш банклардаги катта навбат ва тартибсизликларга сабаб бўлмоқда
Венесуэла шаҳарларида сешанба банк бўлинмаларига катта навбат ва турли тартибсизликлар кузатилмоқда. Бу ҳолат президент Николас Мадуро томонидан кутилмаганда мамлакатдаги энг йирик купюра – 100 боливарларни (тахминан 3 АҚШ центи) муомаладан олиш ҳақида маълум қилингач, юз берган.
Мадуронинг фикрича, бу чора Колумбия билан чегарада ҳаракат қилувчи молия мафияси билан курашда ўз натижасини бериши керак. Давлат Марказий банки маълумотларига кўра, Венесуэла ҳудудида айни дамда 6,1 миллиард шундай купюралар бор. Шу билан бир қаторда, 300 миллиард боливарлар молиявий мафия қўлида, деб хабар берган мамлакат ИИВ раҳбари Нестор Ревероль.
El Universal порталининг таъкидлашича, Баринас, Монагас штати, Маргарита оролларидаги банклар эшигида жуда ҳам катта навбатлар пайдо бўлган. Кишилар ўзлари билан катта сумкалар ва қопларни олиб келишди.
Ҳукумат қарорига кўра, пулларни сешанбадан пайшанбага қадар давлат ва хусусий банкларда алиштириш мумкин. Кўплаб савдо корхоналари эса душанба кунидан бошлаб 100 боливарларни қабул қилишдан бош тортишмоқда.
Маълумот учун, Венесуэлада 15 декабрдан бошлаб 500 ва 20 минг боливарлик қийматга эга олтита янги купюра муомалага киритилади.
Мавзуга оид
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026