Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
Моран исмли болакайни иорданиялик қутқарувчилар Ла-Гуайра штатидаги вайроналар остидан олиб чиққан. Зилзиладан кейинги уч кунда — вайроналар остида қолган одамларнинг тирик топилиш имконияти энг юқори бўлади. Мораннинг олтинчи куни топилиши эса ҳақиқий мўъжиза бўлди.
Венесуэладаги 7,5 балли зилзиладан олти кун ўтиб, вайроналар остидан уч ёшли бола соғ-саломат қутқарилди. 30 июн куни Клибер Моранни иорданиялик қутқарувчилар Ла-Гуайра штатидаги вайроналар остидан олиб чиққан.
Иордания фуқаро муҳофазаси хизмати кичик Клиберга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгани, у шифохонага етказилгани ва барча ҳаётий кўрсаткичлари яхши эканини билдирди.
A Jordanian search-and-rescue team pulled a toddler alive from debris in Caracas, six days after major earthquakes hit Venezuela https://t.co/4jfuc55cki pic.twitter.com/VQVT9PGom4
— Reuters (@Reuters) June 30, 2026
Бола айни пайтда пойтахт Каракасдаги шифохонада даволанмоқда.

Зилзиладан кейинги уч кунда — вайроналар остида қолган одамларнинг тирик топилиш имконияти энг юқори бўлади. Клибернинг олтинчи куни топилиши эса ҳақиқий мўъжиза бўлди. Президент Делси Родригес ҳодисани «халқ учун умид манбаи» деб таърифлади.
Ла-Гуайра — зилзиладан энг кўп жабр кўрган ҳудудлардан бири бўлиб, кўплаб маҳаллий аҳоли қутқарув ишларини ўз кучлари билан олиб боришга ҳаракат қилмоқда. БМТнинг Қочқинлар бўйича агентлиги сешанба куни ҳудудда озиқ-овқат тақчиллиги оммавий тус олгани, асосий коммунал хизматлар мутлақо тўхтаб қолгани ва алоқа воситалари узилганини маълум қилди.
BBC маълумотларига кўра, Венесуэлада ўтган ҳафтада содир бўлган 7.2 ва 7.5 магнитудали зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1 минг 943 нафарга етди.
Жароҳатланганлар эса 10 минг кишидан ошиб кетган, яна ўн минглаб одамлар тақдири ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

NASA'нинг дастлабки баҳолашига кўра, кучли ер силкинишлари 58 мингдан ортиқ бинога зарар етказган ёки уларни бутунлай вайрон қилган.
Ҳозирда бутун дунёдан келган минглаб қутқарувчилар ўргатилган итлар ва оғир техникалар ёрдамида қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026
Венесуэладаги зилзила: вайроналар остидагиларни қутқаришга жуда кам вақт қолмоқда
00:11 / 28.06.2026
Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1400 нафардан ошди
18:51 / 27.06.2026