Технология | 18:43 / 14.12.2016
6964
2 дақиқада ўқилади

Жуда кам қувват сарфловчи Wi-Fi яратилди

Вашингтон Университети мутахассислари Wi-Fi-узаткичлар энегия сарфини 10 минг баробарга камайтирувчи технологияни ишлаб чиқишди. Улар бундай рекорд кўрсаткичларга рақамли ва ўхшаш амалиётларни ажратиб келишган.

Wi-Fi-ускуналарнинг кўп қувват сарфига асосий сабаб – ўхшаш амалиётлардир. Агарда уйдаги роутерда энергиянинг қўшимча сарфи сезилмаса, смартфонда Wi-Fi аккумулятор қувватининг кетишига асосий сабабчи саналади. Йирик тармоқли инфратузилмаларда ҳам бунга кўп қувват кетади.

Фаол бўлмаган Wi-Fi узаткичда рақамли ва ўхшаш амалиётларни қайта ишлаш турли модуллар ёрдамида амалга оширилади. Алоҳида ўхшаш узаткич сигнални трансляция қилади. У эса кейинчалик ютиб юборилади ва рақамли тезлик даражасини ўзгартирувчи асбобларда камроқ куч билан акс этади ҳамда одатий пакетлар кўринишида узатилади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, фаол бўлмаган Wi-Fi бошқаларга қараганда 10 минг маротаба камроқ қувват талаб қилади. Бундан ташқари, унинг энергия сарфи Bluetooth LE ёки ZigBee’дан ҳам минг маротаба пастроқдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид