Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эйфель минораси фаолият кўрсатмаётганига иш ташлашлар сабаб бўлмоқда
Париж шаҳрининг асосий диққатга сазовор жойларидан бири Эйфель минораси 13 декабрдан буён меҳмонларга ёпиқ. Бунга ушбу иншоот ходимларининг иш ташлаши сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда The Times нашри.
Таъкидланишича, миноранинг 300 нафар атрофидаги ишчилари меҳнат шароитларини яхшилаш ва иш ҳақини кўтаришни талаб қилишмоқда. Бундан ташқари, раҳбариятнинг улар билан бу масалада музокара олиб боришни хоҳламаётгани ҳам ишчиларнинг ғазабини чиқармоқда.
Ҳар йили Эйфель минорасини 6 млндан ортиқ сайёҳ томоша қилади, уларнинг 80 фоизидан ортиғи хорижликлардир.
Куни кеча, Эйфель минораси Суриянинг Ҳалаб шаҳрига ҳамдардлик сифатида чироқларини ўчиргани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
11:44
Францияда муниципал сайловларнинг биринчи тури бўлиб ўтди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
10:50 / 12.03.2026