Назарбоев: Президент, ҳукумат ва парламент ваколатларини қайта тақсимлаш вақти келди
Қозоғистоннинг ривожланиши ҳокимият органларининг ваколатларини қайта тақсимлаш устида ўйлаб кўриш вақти келганини кўрсатмоқда. Давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев республика мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда шундай баёнот берди. Қозоғистон Республикаси 16 декабрда ўз мустақиллигини нишонлайди.
"Давлат тараққиётининг янги босқичи мамлакатдаги жараёнлар учун парламент ва ҳукумат масъулиятини кучайтиришни талаб қилади, - деган Назарбоев. – Қозоғистон президентлик бошқарувидаги давлат бўлган ва шундай бўлиб қолади. Аммо, президент, ҳукумат ва парламент ваколатларини қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқадиган вақт келди".
"Махсус комиссия бу масалаларни ўрганиб чиқиши ва шунга доир қонунларни, балки конституцияни ўзгартиш бўйича таклифларини киритиши лозим", - деб хулоса қилган давлат раҳбари.
Мавзуга оид
07:30
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024