Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Facebook ва YouTube ишламай қолди
16 декабрда Қозоғистоннинг бутун ҳудуди бўйлаб оммавий хорижий интернет-сервислар ишламай қолди. Бу ҳақда Tjournal хабар бермоқда.
Жумладан, Facebook, Google, Instagram ва YouTube сервислари ишламаяпти. Бу сервисларнинг тўсатдан тўсилиши сабаби номаълумлигича қолмоқда. Қозоғистоннинг Остона, Олмаота, Қарағанда ва Атирауда яшайдиган 4 нафар фуқаросининг айтишича, бу сервисларга киришга уринишда "қурилма ўзини гўёки интернетга кириш йўқдек тутмоқда ва уларнинг тўсилиши ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш чиқмаяпти".
"Қозоғистонликлар орасида бу шошилинч чора мухолиф сиёсатчи Мухтар Аблязовнинг YouTube’да кўрсатиладиган интервьюси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги тахмини билдирилмоқда", деб айтмоқда интернет-нашр.
16 декабрда Қозоғистонда Мустақиллик куни нишонланмоқда.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
00:15 / 14.06.2026
YouTube'да илк бор 500 млн обуначига эга блогер пайдо бўлди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026