Фан-техника | 21:48 / 17.12.2016
8476
2 дақиқада ўқилади

Google, Apple ва Uber мусулмонлар қайд қилинувчи рўйхатнинг яратилишида иштирок этишдан бош тортди

Фото Getty Images

Google, Apple ва Uber компаниялари АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп яратилиши мумкинлигини айтган, мусулмонлар қайд қилинувчи рўйхатнинг яратилишида иштирок этмайдилар. Бу ҳақда Buzzfeed News маълум қилди.

Google вакили нашр билан суҳбатда уларга ҳеч ким бундай рўйхатни яратишда иштирок этишни таклиф қилмагани, бироқ агар шундай таклиф билдирилса ҳам, компания ўйлаб ўтирмасдан буни рад этишини айтган. Apple вакили ҳам шунга ўхшаш жавоб берган, бироқ компания ўзининг барча фойдаланувчиларига бирдек муносабатда эканлигини қўшимча қилган. Uber’да ҳам бундай хизматни яратишда иштирок этмасликлари айтилди.

Нашр, шунингдек, бу борада Amazon ва Oracle компаниялари фикрини билиш учун бу компанияларга сўров юборган, бироқ улардан жавоб олинмаган. 

Дональд Трамп АҚШда яшовчи барча мусулмонлар қайд қилинадиган рўйхатнинг яратилиши мумкинлигини айтган. Унинг айтишича, бу рўйхат АҚШдаги террорчилик фаоллигини назорат қилишга ёрдам беради.

2016 йил 13 декабрда АҚШнинг йирик технологик компанияларидаги 1,5 минг киши мусулмонлар қайд қилинадиган рўйхатнинг яратилишида ҳеч қачон иштирок этмасликларини айтишган. Google, Apple, Amazon, Uber ва Oracle компаниялари ходимлари ҳам бунга ўз норозиликларини билдирганлар. 

 

Мавзуга оид