Жаҳон | 12:11 / 18.12.2016
10095
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жанубида 5 балли зилзила содир бўлди

Қозоғистон жанубида 5 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда Қозоғистон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги Сейсмологик илмий-амалий экспедиция қўмитаси маълум қилди.

«Зилзила эпимаркази Олмаота шаҳридан 138 км шимоли ғарбда жойлашган», — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, зилзила ўчоғи 15 км чуқурликда бўлган.

Ҳозирда ҳодиса талофатлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Мавзуга оид