Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсулдаги операция сабаб 100 мингдан ортиқ ироқлик ўз уйини тарк этди
Фото: Reuters
Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси бошланганидан кейин 100 мингдан ортиқ ироқлик ўз уйини тарк этишига тўғри келди. Бу ҳақида Миграция халқаро ташкилоти баёнотига асосланиб, AFP хабар берди.
"Бугунги кунга келиб, 103 872 нафар киши бошқа жойга кўчирилди, буларнинг аксарияти Найнава провинциясидан бўлиб, Мўсул мазкур провинция маркази ҳисобланади", - дейилади ташкилот хабарида.
13 декабрь куни операция давомида 93,5 минг киши ўз уйини тарк этгани ҳақида маълум қилинган эди.
Ироқнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳри бўлган Мўсул ИШИД террорчи ташкилотининг назорати остидадир. Мўсулни озод қилиш операциясига 17 октябрда старт берилди. Операция Ироқ Ҳарбий ҳаво кучлари ва АҚШ коалицияси авиациясининг қўллаб-қувватлаши остида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
01:04 / 21.03.2026
Славянскдан болаларни мажбурий эвакуация қилиш бошланди
19:01 / 02.03.2026
Форс кўрфази давлатларидаги ўзбекистонликлар эвакуация қилинади
10:40 / 07.01.2026