Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтирди
Фото: EPA
Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни 2017 йил 31 июлгача расман узайтирди, деб маълум қилинди Европа Иттифоқи кенгаши сайтида.
"15 декабрда Европа кенгаши йиғилишида Минск келишувларининг бажарилиши баҳоланиб, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари ва ҳукуматлари санкцияларни яна 6 ойга – 2017 йил 31 июлгача узайтиришга йўл очдилар. Кенгаш бу қарорни 19 декабрда ёзма тартибда қабул қилди", деб айтилди баёнотда.
Россияга қарши иқтисодий санкциялар 2014 йил 31 июлда бир йил муддатга Украинадаги вазиятни беқарорлаштиришга олиб келган ҳаракатларига жавобан киритилганди, дейилган кенгаш баёнотида.
Европа Иттифоқи санкцияларни 2014 йил сентябрда қатъийлаштирган. Чекловчи чоралар энергетика, молия, мудофаа сектори ҳамда икки мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларга қаратилган.
Мавзуга оид
09:01
Россиядаги энг йирик фосфорли ўғит заводи яна дронлар ҳужумига учради
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
18:36 / 13.04.2026
Кремль Орбаннинг мағлубияти ортидан Венгрияни «дўстона бўлмаган мамлакат» деб атади
10:14 / 13.04.2026