Жаҳон | 23:41 / 19.12.2016
7386
2 дақиқада ўқилади

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари фирибгарлик иши бўйича айбдор деб топилди

Фото: AFP

Махсус француз суди Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагардни фирибгарлик иши бўйича айбдор деб топди, бироқ у жавобгарликка тортилмаслиги ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда

Лагардга нисбатан суд Парижда 12 декабрда бошланганди.

ХВЖ раҳбарига Франция молия вазири лавозимида ишлаган вақтда жиноий масъулиятсизликка йўл қўйиш айби қўйилган. У тадбиркор Бернар Тапига 1993 йилда Adidas фирмасини сотиш бўйича шубҳали битим вақтида 404 млн еврони ноқонуний равишда ўзлаштириб олишга имкон берган.

12 декабрда ўтган суд тафтиши вақтида прокурор Жан-Клод Марен "суд йиғилиши заиф айбловни мустаҳкамламагани" ва Лагардга айблов ҳукмининг чиқарилишига қарши чиққанини айтган.

Айблов хулосасига қарамасдан, суд Лагардни жавобгарликка тортмасликка ва уни жазоламасликка қарор қилган.

Лагарднинг ўзи ҳукм чиқарилиши вақтида иштирок этмаган. 16 декабрдаги йиғилишда у "ҳалол ва ўз ҳаракатларини англаган ҳолда иш тутганини" айтган. Унинг адвокати суд ҳукми устидан шикоят қилишини айтган.

 

Мавзуга оид