Samsung ахийри ўз смартфонлари портлаб кетиши сабабини топди
Samsung корпорацияси Galaxy Note 7 смартфонлари портлаб кетиши сабабини қидириш мақсадида ўтказган тадқиқотини якунлади. Samsung мутахассислари чиқарган хулосалар ҳақидаги маълумот мустақил лабораториялар, жумладан Korea Testing Laboratory ва UL Korea’га берилган, деб хабар бермоқда The Investor.
Қайд қилиш жоизки, тергов натижалари ҳозирча ошкор қилинмаган. Instrumental компанияси мутахассисларининг фикрича, гаджетнинг портлашига унинг ичидаги деталларнинг жуда зич қилиб жойлаштирилгани сабаб бўлган.
Нашрнинг ёзишича, Samsung янги флагман модели Galaxy S8 билан бозорга "шиддат билан қайтмоқчи". Galaxy Note 7’нинг портлаб кетиши билан боғлиқ бир қатор воқеалардан кейин компаниянинг обрўсига путур етди ва энди у бекаму-кўст флагман моделини намойиш қилиши лозим.
Тахмин қилинишича, Samsung’нинг янги смартфони дисплейи рамкасиз ва букилган бўлади, олд панелда эса кўз рангдор пардасининг сканери пайдо бўлади. Янги смартфонни 2017 апрелда бозорга чиқариш белгиланган.
Мавзуга оид
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
19:00 / 29.08.2024