Жаҳон | 17:53 / 19.12.2016
6905
2 дақиқада ўқилади

Туркия ТИВ: Ҳалабдан жами 12 минг тинч аҳоли эвакуация қилинди

Фото: Reuters

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли ўзининг твиттерида Суриянинг Ҳалаб шаҳридан 12 мингга яқин тинч аҳоли эвакуация қилингани ҳақида маълум қилди. 

"Ўтган тундан бошлаб то ҳозирги вақтга қадар тахминан 4,5 минг фуқаро шаҳардан олиб чиқилди. Ҳалабдан жами 12 мингга яқин тинч аҳоли эвакуация қилинди. Улар Суриянинг назорат остидаги мухолифат туманларига жойлаштирилди", - дея изоҳ берди Туркия ташқи ишлар вазири. 

Ҳалаб Сурия шимолида жойлашган бўлиб, у мамлакатнинг катталиги бўйича Дамашқдан кейинги иккинчи шаҳри ҳисобланади. Ҳалаб шаҳри Туркия чегарасидан 40 километр масофада жойлашган. 

Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида норозилик намойишларининг ҳарбий тўқнашувга айланиб кетиши натижасида бошланган - ҳарбийлар намойиш иштирокчиларига қарата ўқ узишган. БМТ маълумотларига кўра, қуролли тўқнашув чоғида 400дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 10 миллиондан зиёд киши ўз уйини тарк этишига тўғри келган. 4,8 миллион киши эса мамлакат ташқарисидан қўним топган. 

Мавзуга оид