Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ардус” (аввалроқ “Олмалиқ”) клуби ўйинчиси Даврон Чориев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Тартиб-интизом қоидалари 66.1 бандини бузганлиги учун 1 500 доллар миқдорида жаримага тортилди.
Даврон Чориев ОФК қарорини ҳурмат қилмагани учун жазоланди. Футзалчи 30 кун давомида жарима тўловини амалга ошириши керак бўлади. Акс ҳолда, Чориев (ОФК) Тартиб-интизом қоидалари 66.1.1 бандига мувофиқ 3 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Даврон Чориев юқорида таъкидланган жаримани қондирмаган тақдирда, унга нисбатан чоралар кўрилиши ва футзалга оид фаолиятдан дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
09:58 / 08.04.2026
Хоразмда ҳайкални ўпган аёл жаримага тортилди
13:16 / 26.03.2026
Марказий банк 11 та тижорат банкини жаримага тортди
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
14:27 / 17.03.2026