Wikileaks Бундестагдан ҳужжатлар ўғирлашда гумон қилинмоқда
Германия махсус хизматлари Бундестагдан ҳужжатлар ўғирланишига россиялик хакерлар эмас, балки Wikileaks’нинг парламентдаги айғоқчиси алоқадор, деб гумон қилмоқдалар. Полиция ҳозир унинг кимлигини аниқлашга уринмоқда.
Tagesschau нашрининг Spiegel нашрига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, терговчилар россиялик хакерларнинг бу жиноятга алоқадорлиги эҳтимоли камлиги ҳақидаги хулосага келишган. Уларнинг фикрича, Германия парламенти – Бундестагда Wikileaks’нинг махфий агенти ("каламуш") ўтирибди, айнан у ҳужжатларни ўғирлаб, сайтга топширган.
Бундан ташқари, терговчилар ҳужжатлар айнан хакерлик ҳужуми вақтида ўғирлангани борасида ҳеч қандай исботлар йўқлигига ишора қилишмоқда. Аввалроқ ҳужжатларга Бундестагнинг фақатгина АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг (АҚШ МХА) Германия разведкаси билан алоқаси атрофидаги терговга алоқаси бўлган ходимлари киришга эга бўлганлари маълум қилинган.
Ўтган дам олиш кунлари Frankfurter Allgemeine нашри мамлакатнинг махсус хизматларидаги мансабдор шахс 2400 дан кўпроқ махфий ҳужжатларнинг ўғирланишига айнан россиялик хакерлар алоқадорлигини айтган мақолани чоп этган. Мансабдор шахснинг айтишича, Wikileaks’га 2015 йил баҳорида қилинган киберҳужум вақтида Бундестаг сайтида сақланган ҳужжатлар тушган.
Ўғирланган ҳужжатлар Wikileaks сайтида 1 декабрда чоп этилганди. Уларда гап АҚШ МХА ва Германия разкедкаси ўртасидаги махфий келишувлар ҳақида кетган, бу ҳужжатлар Бундестагнинг тергов бошлашига сабаб бўлган.
Мавзуга оид
16:23 / 21.12.2024
ГФР президенти 27 декабрда Бундестаг тарқатилишини эълон қилади
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
15:29 / 14.11.2024
Бундестагга ГуМни тақиқлаш таклифи киритилди
15:47 / 09.11.2024