Фан-техника | 18:37 / 20.12.2016
6233
1 дақиқада ўқилади

Ferrari тезлиги соатига 140 километрга етиши мумкин бўлган болалар суперкарини тақдим этди

Фото: Ferrari

Ferrari компанияси 250 GT California Spider моделининг кичиклаштирилган нусхасини тақдим этди. The Classic Driver’нинг хабар беришича, болаларга мўлжалланган машина Голландиянинг Classic Youngtimers Consultancy савдо фирмаси томонидан янги йил совғаси тариқасида таклиф этилган.

Машина тўрт тактли двигателга эга бўлиб, тезлиги - соатига 70 километрга етиши мумкин. Унинг созлаш қурилмасидаги бир қатор хусусиятларини ўзгартириш эса – соатига 140 километр тезликка етиш имконини беради. Транспорт воситасининг қиймати деярли 14 минг еврони ташкил қилади. Автомобиль номи ошкор этилмаётган харидор томонидан сотиб олинган.

Шунингдек, бир неча бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчиларидан ҳам болаларга мўлжалланган машиналар тақдим этилган. Жумладан, Британиянинг McLaren компанияси 2016 йилда P1 родстерининг кичрайтирилган нусхасини тақдим этган бўлса, Tesla’да ҳам бир қатор шундай “ўйинчоқлар” бор.
 

Мавзуга оид