Жаҳон | 09:49 / 20.12.2016
5104
2 дақиқада ўқилади

Йил бошидан бери Европага йўл олган 4,9 минг қочқин денгизда ҳалок бўлди

Фото: AP

Йил бошидан бери Европага Ўрта ер денгизи орқали бормоқчи бўлган 49 мингдан ортиқ муҳожир ва қочқинлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда муҳожирлик бўйича Халқаро ташкилот маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, Европага 1 январдан 386 495 муҳожир ва қочқин, жумладан Ўрта ер денгизи орқали 358 156 киши келган. Уларнинг асосий қисми Греция (тахминан 176 минг киши) ва Италияда (тахминан 179 минг) жойлаштирилди. Испания қирғоқларига эса 5,4 мингдан ортиқ киши келиб тушган.

Грецияга 13-19 декабрь кунлари 278 муҳожир ва қочқин келган бўлса, Италияга - 2712. Грецияга асосан сурияликлар, афғонлар ва покистонликлар келди. Италияга эса – нигерияликлар, эритреяликлар ва гвинеяликлар келган.

Йил бошидан бери Ўрта ер денгизида 4901 киши ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолган. Аксарият кишилар Шимолий Африкадан Италияга бўлган йўналишда қурбон бўлди (4404 киши). Туркиядан Грецияга эса йил бошидан бери келмоқчи бўлган 429 муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Шимолий Африкадан Испанияга қараб йўл олганлар орасида эса бу кўрсаткич – 69 кишини ташкил этган.
 

Мавзуга оид