Тожикистон қаердан импорт ва қаерга экспорт қилишни афзал кўриши маълум қилинди
Тожикистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг асосий импортчилари Туркия ва Қозоғистон ҳисобланади. Бу давлатлар ҳисобига Тожикистоннинг 2016 йил 11 ойидаги умумий экспорти ҳажмининг 40 фоиздан кўпроғи тўғри келган.
Туркияга жорий йилнинг январь-ноябрида Тожикистондан 173 млн долларлик, Қозоғистонга эса 168 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Бу давр ичида тожик маҳсулотлари экспортининг умумий ҳажми 809 млн долларни ташкил қилди, деб маълум қилинди Тожикистон президенти ҳузуридаги статистика агентлигида.
Тожикистонга маҳсулот етказадиган асосий давлатлар эса Россия ва Хитой бўлди. 11 ой ичида Россиядан Тожикистонга экспорт қилинган маҳсулот 900 млн доллар, Хитой маҳсулоти эса 781 млн долларни ташкил қилган. Бу даврда Тожикистонда умумий ҳисобда 2,7 млрд долларлик маҳсулот импорт қилинган.
Умумий ҳисобда, 11 ой ичида Тожикистон ташқи савдо айланмаси 3,5 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,3 фоизга ёки 322 млн долларга камайган. Савдо баланси манфий бўлган ва 1,9 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилган.
Тожикистон йил бошидан 109 та давлат билан савдо алоқаларига эга бўлган.
Тожикистоннинг асосий савдо ҳамкорлари Россия ва Хитой бўлиб қолмоқда. 11 ой ичида Тожикистон-Россия савдо айланмасининг умумий ҳажми 948 млн долларни, Тожикистон-Хитойники 822 млн долларни ташкил қилган.
Мавзуга оид
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024