2016 йилда Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотчилик маҳсулоти экспорти 3 маротабага ошди
2016 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотчилик маҳсулоти экспорти жисмоний ҳажмда 3 маротабага, яъни 90 минг тоннагача ошди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев маълум қилди.
"Ўзбекистон статистика маълумотларига кўра, 9 ой ичида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавотчилик экспорти жисмоний ҳажмда 3 маротабага, яъни 90 минг тоннагача ошди. Бугунда икки давлат мутахассислари Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотининг Россияга етказилишини янада ошириш учун "яшил коридор" яратиш имкониятини ишлаб чиқишмоқда", деб айтди элчи.
Россияга Ўзбекистондан пахта ва тўқимачилик маҳсулотларининг етказилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун Тошкентга июнь ва октябрда россиялик тадбиркорлар келишган.
Октябрда Ўзбекистонга Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари А.Н.Морозов бошчилигидаги автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналар делегацияси келганди. Музокаралар давомида Россия томони билан қишлоқ хўжалиги ва автомобилсозликда саноат кооперациясини тиклаш ва ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилган.
Ёзда Тошкентга Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари С.Л.Левин бошчилигида мева-сабзавот маҳсулотлари сотиб олиш билан шуғулланувчи Россия компаниялари вакиллари делегацияси ташриф буюрган. Делегация Халқаро мева-сабзавотчилик ярмаркаси ишида иштирок этганди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024