Ўзбекистон | 10:17
4954
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

18–20 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 46–48 даражагача кўтарилиб, кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, 18–20 июл кунлари республика ҳудудида жазирама об-ҳаво сақланиб қолади.

Кундузи ҳаво ҳарорати аксарият ҳудудларда 43–45 даражагача, жанубий ва чўл минтақаларида эса айрим жойларда 46–48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, республика бўйича шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши прогноз қилинган. Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 20–22 метргача етиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Фуқароларга куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш, болалар ва кекса ёшдагилар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид