Жамият | 19:26 / 21.12.2016
17372
2 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг 127 ҳодисаси битта расмда

Америкалик рассом Нив Баварски BeutlerInk компанияси учун ўзига хос расм яратди. Унда 2016 йилда юз берган 127 та ҳодиса ва воқеалар бир жойга жамланган, деб хабар беради Gizmodo.

Ишда спорт, сиёсат ва шоу-бизнес соҳаларидаги энг ёрқин ҳолатлар акс эттирилган. Bird In Flight’нинг ёзишича, иллюстрацияда “Оскар” олган Леонардо ДиКаприони, Брэд Питт ва Анжелина Жоли, Дональд Трамп, покемонлар ва бошқа қаҳрамонларни учратиш мумкин.

Унинг пастки чап бурчагида эса 2016 йилда ҳаётдан кўз юмган машҳурлар тасвирланган: актёр Алан Рикман, қўшиқчи Дэвид Боуи, боксчи Муҳаммад Али ва бошқалар. Ишнинг ўнг қисми сиёсий воқеаларга бағишланди. Унда Собиқ Иттифоқ герби туширилган бош кийимни кийиб олган Владимир Путин, Дональд Трамп, Ҳиллари Клинтон ва Дэвид Кэмеронни кўриш мумкин.

BeutlerInk сайтида рассом томонидан тасвирланган барча воқеалар таърифини топиш имкони бор.

Эслатиб ўтамиз, рассом Люк МакГарри ҳам 2015 йилда компанияга худди шунга ўхшаш ишни тайёрлаб берганди.
 

Мавзуга оид