Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг халқаро кредит рейтинги “Барқарор” деб тасдиқлади
2016 йилнинг декабр ойида “Standard & Poor’s” халқаро рейтинг агентлиги акционерлик тижорат Халқ банкининг рейтинги “Барқарор” деб маълум қилди.
Халқ банки томонидан 2016 йилнинг ўтган ўн бир ойи мобайнида амалга оширилган самарали тадбирлар натижасида 2016 йилнинг 1 декабр ҳолатига:
- банкнинг жами капитали ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94,0 млрд.сўмга ортиб, 543,3 млрд.сўмни;
- банкнинг жами активлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
675,1 млрд.сўмга ортиб, 4 353,1 млрд.сўмни;
- жами жалб қилинган аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг банк депозитларидаги маблағлари ҳажми 580,2 млрд.сўмга ёки 20% га ортиб, 3.533,9 млрд.сўмни;
- аҳоли омонатлари қолдиғи эса 412,7 млрд.сўмга ёки 20% га ортиб,
2 501,2 млрд.сўмни ташкил этди.
Банк томонидан амалга оширилган ишлар натижасида 142,7 млрд.сўм соф фойда олишга эришилди.
Банкнинг 197 та филиали ҳамда улар тасарруфидаги 1 250 дан зиёд муассасалари орқали мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
17:00 / 07.05.2026
Халқ банки Mastercard билан стратегик ҳамкорликни кучайтирди
17:53 / 27.02.2026
ДХХ Халқ банки ходими ушланганини айтди. Банк буни расман инкор этди
19:00 / 29.12.2025
"xazna" обуначилари 10 миллиондан ошди: фойдаланувчилар нима учун бу иловани танламоқда?
23:00 / 12.12.2025