Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen янги модели кейинги йилда тақдим этилади
Франциялик талабалар Валентин Фукс ва Пьерр Жовино янги Volkswagen пикапи лойиҳасини ишлаб чиқишди. У Varok номини олди. Бу машина ғояси «Фольксваген» дизайн-марказидаги амалиёт даврида пайдо бўлган.
«Лойиҳанинг мақсади Volkswagen’нинг ўз ютини тақдим этиб, Австралия бозорига чиқишида эди», - дея маълум қилди Фукс. Дизайнерларнинг сўзларига кўра, улар ушбу автомобиль устида ишлаш давомида Vauxhall Maloo ва Volvo V90 машиналаридан илҳом олишган.
Бундай машинадаги пикап кузовида уч йўловчи жойлашиши мумкин ҳамда йирик юкларга жой қолдирилган. Volkswagen Varok кузовининг орқа қисмида махсус том ўрнатилгандан сўнг эса беш йўловчи сиғиши мумкин. Бундай ҳолатда юкни томнинг ўзига жойлаштириш имкони бор.
«Фольксваген»да айни дамда битта серияли пикап - Amarok мавжуд. Олти цилиндрли дизель ҳамда 224 от кучига эга бўлган моделнинг янгиланган нусхаси келаси йили тақдим этилиши мумкин. Шунингдек, «Амарок»да икки литрли дизель “тўртликлари” ҳам қолдирилади.


Мавзуга оид
10:00 / 08.07.2026
Энг кўп талаба Тошкент шаҳрида таҳсил олмоқда
08:43 / 04.07.2026
Жаҳон автосаноатида кучлар мувозанати ўзгармоқда
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
09:49 / 19.06.2026