Жамият | 18:27 / 22.12.2016
13696
1 дақиқада ўқилади

"Ўпкаси йўқ" ҳайдовчи Қозон аэропортида "ҳунар кўрсатди"

Интернетда ВАЗ-2115 машинасининг 40 ёшли ҳайдовчиси машинасида Қозон аэропорти терминалига кириб бориб, уни кесиб ўтгани видеоси пайдо бўлди. Видеони воқеа гувоҳларидан бири твиттерда жойлаштирган.    

Воқеа 21 декабрь соат 23.00ларда юз берган. "Ўпкаси йўқ" ҳайдовчи шлагбаумни бузиб ўтиб, автотураргоҳга кириб, сўнгра панжарага урилган ва бу ҳам етмагандек аэропортнинг кутиш залига кириб борган. У терминалнинг у ёғидан бу ёғигача кесиб ўтиб, йўлида учраган устунларни ва сув қувурини шикастлаб, терминалнинг нариги томонидан чиққан.

Маълум қилинишича, ҳайдовчи етказган зарар 6 млн рублга баҳоланган. 

Мавзуга оид