Жаҳон | 19:24 / 23.12.2016
23061
2 дақиқада ўқилади

Путин АҚШ билан муносабатлар ва Трампнинг таклифи ҳақида гапирди

Фото: © РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин келаси йили АҚШ билан давлатлараро муносабатлар яхшиланишидан умидвор эканини билдириб ўтди. Ўзгаришлар хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларидаги ўзаро алоқаларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.

“Бизнинг давлатлароаро муносабатларимиз ўзгариши, мамлакатларимиз ва бутун дунё олдида турган муаммоларни ҳал этиш учун ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланиши шарт. Бизда ўзаро ишлар учун кўплаб мавзулар бор”, - деди Путин анъанавий ҳар йилги матбуот анжуманида қатнашаркан. У АҚШ билан келаси йили муносабатлар қандай бўлиши ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди. 

Шунингдек, Путин янги президент Дональд Трамп таклиф юборса, АҚШга боришга тайёрлигини ҳам айтиб ўтган.

“Трамп бундай таклиф билан чиқса, мен албатта бораман”, - деди Путин.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, Трамп билан учрашув чоғида Россия ва АҚШ муносабатларини яхшилаш асосий масалага айланади. “Жаноб Трамп сайловолди кампанияси давомида россия-америка алоқаларини яхшилаш лозимлигини яхши тушунаётгани ҳақида гапирди. Улар бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида гапирди. Мен унинг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Бироқ, биргаликда яхшироқ бўлиш учун ҳаракат қилишимиз керак”, - дея таъкидлаб ўтди давлат раҳбари.

Россия етакчиси АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан учрашув қачон бўлишини аниқ билмаслигини айтди.

“Ҳозир ниманидир айтиш қийин. Аввалига, Қўшма Штатлар сайланган президентига ўз жамоасини шакллантириб олиши учун вақт керак”, - таъкидлаб ўтди Путин.
 

Мавзуга оид