Жаҳон | 20:07 / 23.12.2016
6336
2 дақиқада ўқилади

Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз тартиб қачон киритилиши мумкинлиги маълум қилинди

Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида визасиз тартиб 2017 йилда киритилади, бироқ бунинг аниқ санаси ҳақида гапириш ярамайди, деб айтди Украина бош вазири Владимир Гройсман.

"Фикримча, виза тартиби – бу мутлақ ўтмишдир. Аёнки, визасиз тартиб 2017 йилда жорий қилинади, бироқ аниқ санани айтмайман", деб айтди Гройсман Киевда талабалар билан учрашувда.

Европа парламенти 15 декабрда учинчи давлатлар учун улар ҳудудидан муҳожирлар ва қочқинларнинг Европа Иттифоқининг битта ёки бир нечта давлатига назоратсиз оқими ҳолатига визасиз тартибни тўхтатиш механизмини маъқуллади. Бу инструментнинг тасдиқланиши Украина ва Грузия фуқароларига ЕИга қисқа муддатли сафарлар учун визасиз тартиб тақдим қилинишини тўхтатиб турган. Аввалроқ Еврокомиссиядаги манба Европа Иттифоқи Украина фуқаролари учун 2017 йил баҳорида визасиз тартибни тақдим қилиши мумкинлигини маълум қилган. 

Европа Иттифоқи ва Украина ўртасида виза тартибининг эркинлаштирилиши ҳақида мулоқот 2008 йилда бошланган, 2010 йил ноябрда ЕИ Украинага визасиз тартибни олиш учун ҳаракатлар режасини таклиф қилганди. Украина парламенти визасиз тартибни олиш учун ЕИ талаб қилган барча қонун лойиҳаларини қабул қилган. Еврокомиссия 2015 йил декабрда Киев томонидан барча шартлар бажарилганини тасдиқлаганди. 

 

Мавзуга оид