Эрдўған Европа Иттифоқини танқид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа Иттифоқини қочқинлар эҳтиёжи учун кичик ҳажмда маблағ ажратаётгани учун танқид қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«ЕИ 1 июлга қочқинларга 3 миллиард евро ажратишни ваъда қилганди. Бироқ, ҳозир кунда атиги 677 миллион доллар берилди. Бу маблағлар Туркия бюджетига келмайди, ва улар Қизил Ярим ой ҳамда фавқулодда вазиятлар бўйича Бошқармага (турк бўлимлари) берилган пуллардир. Улар халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан келган. Бироқ ЕИ 3 миллиард доллар ҳақида гапирганди. Бу пуллар қаерда?» - деди Эрдўған.
Президентнинг таъкидлашича, «ЕИ мамлакатлари бюджети Туркиядан анча кўпроқдир» ҳамда ваъда қилинган маблағни ажратишдан бош тортиш блок давлатлари «инсонпарвалик, оғир аҳволдаги кишиларнинг ташвиши ҳақида ўйламаётганидан» далолат беради.
«Бу ҳақда фақат Туркия бош оғритмоқда. Биз қочқинларнинг эҳтиёжига ўзимизнинг 20 миллиард евро маблағимизни сарфладик. Ўрта ер ва Эгей денгизларида жорий йилда ҳалок бўлган деярли 6 минг кишининг ўлимига ҳеч қандай эътибор берилмади. Бу борада ҳеч қандай чоралар кўрилмади», - дея хулоса қилди турк раҳбари.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024