Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия канцлерини супермаркетда учратишди
Германия канцлери Ангела Меркелни Берлин ҳукумат кварталидаги Hit Ullrich супермаркетида учратишди. Сиёсатчи Рождество байрамига атаб харидларни амалга ошириш учун уч нафар тансоқчи ҳамроҳлигида келган.
Германиянинг Bild нашри маълумотларига кўра, Меркель сариёғ, паприка, творог, картошка, Mon Chéri конфеталари ва бошқа маҳсулотларни харид қилган. Канцлер ҳаммаси бўлиб деярли 100 евролик нарсаларни сотиб олди.
ОАВнинг таъкидлашича, канцлер Берлинда Рождество таътилларини ўтказиш учун қолмаслиги ҳам мумкин. Сиёсатчи турмуш ўртоғи билан Швейцариянинг Энгадин курорт ҳудудига йўл олиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026