Ўзбекистон Қирғизистондаги темирйўл қурилишида иштирок этишга тайёр
Ўзбекистон Хитой-Марказий Осиё темирйўлининг Қирғизистон ҳудуди бўйлаб ўтадиган қисмини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларида иштирок этишга тайёр, деб хабар берди 1news.uz.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ўзбек-қирғиз олий даражадаги музокараларида баёнот берган.
Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизматига кўра, минтақада самарали транспорт йўлларини ривожлантириш иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик йўналиши ҳисобланади. Масалан, Марказий Осиёни Қирғизистон ҳудуди орқали Хитой билан боғлайдиган қисқа темир йўл нафақат икки мамлакат, балки бутун минтақанинг транзит салоҳиятини сезиларли равишда ошириш имконини беради.
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик мутахассислар Қирғизистон ҳудудида бундай йўналишни лойиҳалаштириш ва қуришда иштирок этишга тайёр эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик темирйўлчилар хорижий мамлакатларда темирйўл қуриш малакасига эга. Хусусан, ўзбек темирйўлчилари томонидан Афғонистондаги Хайратон-Мозори-Шариф ўртасидаги темирйўлни қуриб битказилган.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024