15:58 / 25.12.2016
20209

Иосиф Кобзон ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлиши керак эди

Фото: Google image

Давлат Думаси маданият қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари, СССР халқ артисти Иосиф Кобзон Мудофаа вазирлигининг ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида парвоз қилиши керак бўлгани ҳақида маълум қилди. ТАСС агентлиги шу мавзуда хабар берди.  

"14 декабрда биз А.В.Александров номидаги Россия ашула  ва рақс дастаси билан Колонна залида концерт бердик ва Ҳалилов (ансамбль раҳбари) мендан улар билан бирга парвоз қилишни сўради, бироқ мен унга тиббий визам борлиги ҳамда даволанишга кетишим кераклигини айтдим. Мен улар билан бир марта Сурияда бўлиб қайтганман. Даволаниш вақти келгани учун унга "кейинги сафар" дедим, бироқ бу нима билан тугаганини ўзингиз кўриб турибсиз...", - деди у. 

Иосиф Кобзон ўзининг чуқур таъзиясини изҳор этди ва рўй берган ҳалокатни маданият ва армия аудиторияси учун фожиа, дея баҳолади. 

Ўз бортида 84 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзосини жамлаган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрда Адлер аэропортидан ҳавога кўтарилиб, парвознинг еттинчи дақиқасида Қора денгиз акваториясида ҳалокатга учраган. 

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, самолёт бўлаклари Сочи қирғоқларидан 1,5 км масофада, 50-70 метр чуқурликдан топилган. Ҳалок бўлганлар орасида - "Первый канал", НТВ ва "Звезда" телеканалларининг уч нафардан ходими бўлган. 

Шунингдек самолёт бортида "Адолатли кўмак" халқаро жамоатчилик ташкилоти раҳбари Елизавета Глинка ҳам бўлганлиги қайд этилди. 

 

Top