01:40 / 25.12.2016
10888

Туркманистон етакчиси президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказилди

Фото: © РИА Новости

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) 24 декабрда мамлакатнинг амалдаги президенти Гурбангули Бердимухамедовни президент сайловларига номзод сифатида рўйхатдан ўтказди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ. МСК раиси Бердимухамедовга тегишли гувоҳномани топширди.

Туркманистонда президент сайловлари 2017 йил 12 февралда бўлиб ўтади. 

Бердимухамедовнинг номзоди жорий йилнинг 14 декабрида Демократик партия анжумани иштирокчилари томонидан бир овоздан таклиф қилинган.

Бердимухамедов учун бу президент сайловлари учинчиси бўлади, у биринчи марта 2007 йилда, иккинчи марта эса 2012 йилда сайловларда иштирок этган.

Шунингдек, президентликка номзодлар сифатида Саноатчилар ва тадбиркорлар партиясидан Бекмират Аталиев, Аграр партиядан Дурдиклич Ўразов ҳам илгари сурилди. 

Туркманистоннинг янги конституциясига кўра, президентлик ваколатлари 5 йилдан 7 йилгача оширилган ҳамда президент сифатида сайланиш учун 70 ёшдан катта бўлмаслик чеклови олиб ташланган.

Туркманистон президенти Туркманистонда туғилган, 40 ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини биладиган, охирги 15 йил ичида Туркманистонда доимий яшаган ва ишлаган шахс бўла олади. 

 

Top