Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири Обама билан учрашув ўтказади
Япония бош вазири Синдзо Абэ Ҳавайига бўлган икки кунлик ташрифини бошламоқда. Унинг доирасида 1941 йилдаги Перл-Ҳарбор воқеалари қурбонлари хотираси ёд этилади, шунингдек АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама билан сўнгги учрашув ўтказилади.
"Мен президент Обама билан бирга бутун дунёга тинчликни қадрига етиш ва уруш даҳшатларини яна такрорлаш керак эмаслигини билдирмоқчиман", - дея айтиб ўтди япон ҳукумати раҳбари.
Абэнинг таъкидлашича, АҚШ президенти билан бўлажак учрашув тўрт йил давомидаги музокараларнинг ўзига хос якуни бўлади. "Бу президент Обама билан олий даражадаги энг сўнгги учрашув бўлади. Мен олдимизда турган вазифалар, шунингдек икки томонлама ҳамкорлик ҳақида суҳбатлашмоқчиман", - қўшимча қилган япон бош вазири.
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик Кенгашидаги Осиё ишлари бўйича катта директори Дэниел Критенбринкнинг 22 декабрь куни ташкил этилган брифингда маълум қилишича, Абэ ва Обаманинг ушбу учрашуви "икки мамлакатнинг тарихларидаги оғриқли нуқталарни четлаб ўтишлари ва яқин иттифоқдош ҳамда дўст бўлишлари мумкинлигидан далолат беради".
Маълумот учун, АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушига қўшилиши учун асосий сабаб бўлган Перл Ҳарборга ҳужум оқибатида 2,4 минг америкалик ҳалок бўлган, яна минглаб аскарлар яраланган.
Мавзуга оид
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
19:23 / 02.10.2023
Японияда Абэ ўлими можаросига алоқадор диний фирқа тарқатиб юборилади
14:06 / 12.07.2022
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди
12:37 / 12.07.2022