Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппинда рекорд қийматдаги гиёҳванд модда мусодара қилинди
Филиппин ҳукумати гиёҳвандфурушликка қарши кураш доирасида декабрдаги рейдларда рекорд қийматдаги бир нечта метамфетамин партиясини мусодара қилди, деб маълум қилди Филиппин адлия вазири Виталиано Агирре.
Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, декабрда мусодара қилинган жами гиёҳванд модда қиймати 120 млн долларни ташкил қилган. Рейдлардан охиргиси 26 декабрда Маниладан шарқда жойлашган Сан-Хуан шаҳрида ўтказилган.
"Бу нафақат йил давомидаги, балки тарихдаги энг катта мусодара қилиш бўлди", деб айтди Агирре. Қанча миқдорда гиёҳванд модда мусодара қилингани маълум қилинмаган.
Филиппин ҳукумати 23 декабрда 67 млн долларлик метамфетамин мусодара қилгани ва 6 кишини ҳибсга олгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:10 / 09.06.2026
Шавкат Мирзиёев Филиппин президентига таъзия мактуби юборди
15:38 / 08.06.2026
Филиппинда кучли зилзила: камида 32 киши ҳалок бўлди
19:02 / 21.04.2026
Уруш тугаганига ишонмаган “самурай” – 1974 йилгача Филиппинда жанг қилган япон зобити ким эди?
08:53 / 18.04.2026