Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 5-авлоддаги қирувчи самолёт синовдан ўтказилиши бошланди
23 декабрда Хитойнинг 5-авлоддаги J-31 қирувчи самолётининг такомиллашган нусхаси синов парвозларини бошлади. У прототипи синовдан ўтказилгандан 4 йил ўтиб ҳавога кўтарилди, деб хабар бермоқда China Daily.
Ҳозирча самолёт ҳақида энг қизиқарли маълумот – у қандай двигатель билан яратилгани номаълум бўлиб қолмоқда. Хитойнинг 5-авлод қирувчи самолёти биринчи прототипи Россиянинг RD-93 двигателларида учган, бироқ баъзи нашрларда иккинчи нусхасига Хитойнинг WS-13A двигатели ўрнатилиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Шу двигателлар серияли самолётларда ҳам қўлланади.
J-31 Хитойнинг 5-авлоддаги иккинчи самолётидир. Биринчи самолёт J-20 "Қора бургут" 2016 йилда Хитойдаги аэрокосмик кўргазмада намойиш қилинган. J-31 самолёти J-20’га қараганда енгил, кўп мақсадли қирувчи самолёт бўлиб, яхши учиш кўрсаткичлари ва жиддий қуролга эга бўлган ҳолда, серияли ишлаб чиқаришда арзон бўладиган қилиб ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026