Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда Путин ҳақида постлар ёзган 6 фарзанднинг отаси жавобгарликка тортилди
Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳри суди тадбиркор Санъат Дўсовни уч йилга озодликдан маҳрум этди. Бунга унинг Facebook ижтимоий тармоғида ижтимоий низо келтириб чиқаришга уриниши сабаб бўлган. Жиноий иш Россия президенти Владимир Путин ҳақидаги постлар туфайли қўзғатилган.
«Актобе Таймс»нинг таъкидлашича, Дўсов ўз постларида Путин «мамлакатни бузаётгани» ҳақида ёзиб, россияликларни «ўз ерларидаги фашизмни» тўхтатишга чақирган.
Ҳимоячининг фикрича, Дўсовнинг тармоқдаги саҳифаси бузиб кирилган бўлиши мумкин.
Тахминларга кўра, унга қарши жиноий иш изоҳларда у билан баҳслашган бошқа қозоғистонликнинг аризасига кўра қўзғатилган.
Баъзи маълумотларга кўра, Санъат Дўсов 46 ёшда бўлиб, олтита фарзанди бор.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
15:45 / 10.07.2026
Путин урушни давом эттирмоқчи
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026