Ҳиндистонлик камбағал аёл бир зумда миллиардерга айланди
Ҳиндистоннинг Мератх шаҳрида яшовчи аёл мамлакат бош вазири Нарендра Модидан хатолик туфайли унинг банк ҳисоб рақамида пайдо бўлган миллиард рупий билан нима қилишда маслаҳат беришни сўради. Бу ҳақда The Financial Express нашри хабар бермоқда.
Шитал Ядав исмли бу аёл фабрикада қадоқлаш бўлимида ишлаб, ойига 5 минг рупий маош олади. 18 декабрда у банк картасидан пул ечаётганда ўз ҳисоб рақамида миллиард рупий борлигини аниқлаган. Аёл ўз кўзларига ишонмай, банкоматга навбатда турган қўшнисидан улкан сонни (999999394) ўқиб беришни сўраган. Қўшниси унинг картасида миллиард рупий борлигини тасдиқлаган. Аёл банк картасини бошқа банкоматга тиққанда ҳам у аввалги суммани кўрсатган.
Аёл банкка мурожааат қилган. Икки кун давомида унинг шикоятини қабул қилишдан бош тортишган. Сўнгра аёлга айни вақтда йўқ бўлган бошқарувчи билан учрашиш учун бир кундан кейин киришни айтишган. У банкка яна келганда банк ходимлари унга яна бошқа бир баҳона қилишган.
Шундан кейин Ядав эри билан Ҳиндистон бош вазирига хат ёзишга қарор қилган. Уларнинг айтишича, бундай катта сумма уларга тегишли бўлиши мумкин эмас. 50 минг рупийдан кўп сақлаб бўлмайдиган ҳисоб рақамда миллиард рупий пайдо бўлгани ҳам хатолик бўлганидан дарак беради. Аёл Модидан буни ҳал қилиб беришни илтимос қилган.
Мавзуга оид
17:51
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024