Иқтисодиёт | 23:52 / 29.12.2016
5069
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти Қирғизистонга нефть маҳсулотларини бож тўловисиз етказиб бериш тўғрисидаги қонунни имзолади

Фото: Fotolia/ Maksym Dragunov

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон билан нефть ва нефть маҳсулотлари етказиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолади. Келишув нефть маҳсулотларини Қирғизистонга бож тўловисиз етказиб беришни кўзда тутади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Келишув шартларига кўра, Россия Қирғизистонга ички истеъмол учун етказиб берилаётган нефть маҳсулотларига олиб чиқиш бож тўловини олмайди.   

Нефтнинг ички истеъмол ҳажми ҳар йил бошигача келишиб олинади. 

Ушбу келишув нефть ва нефть маҳсулотларини реэкспорт қилишни тақиқлайди. Агар бундай ҳолатлар қайд қилинса, Россия божсиз тўловларни тўхтатиши мумкин.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид