Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
Россия Мудофаа вазирлиги шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётганлар ва сафарбар этилганлар учун мажбурий тиббий кўрик тартибини бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Ҳужжатга кўра, тиббий кўрик фақат оғир жароҳат ёки хизматга яроқлиликка таъсир қилувчи жиддий касалликлар мавжуд бўлган ҳолатларда ўтказилади.
Қонун лойиҳаси 3 июл куни Россия ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди ва ҳозирда мустақил коррупцияга қарши экспертизадан ҳам ўтмоқда.
Лойиҳада қайд этилишича, сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида шартнома асосидагилар ҳамда сафарбар этилган фуқароларнинг тиббий кўригини мажбурий тарзда ўтказиш амалиёти бекор қилиниши таклиф этилмоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, тиббий кўрик фақат ҳарбий хизматга чеклов қўювчи ёки хизматга яроқсиз деб топилиши мумкин бўлган жароҳат ёки касаллик аломатлари мавжуд бўлган тақдирдагина ўтказилади. Бундай ҳолатларни аниқлаш тартибини эса Россия Мудофаа вазирлигининг ўзи белгилаши режалаштирилган.
Ҳарбий хизматдан қочишга ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Идите лесом» ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаси ушбу ташаббусни шартнома асосидагиларни жалб қилишдаги жиддий муаммоларнинг белгиси сифатида баҳолади.
Лойиҳа раҳбари Григорий Свердлиннинг таъкидлашича, агар қонун қабул қилинса, тиббий кўрик аввалгидек барча учун автоматик тарзда эмас, балки фақат алоҳида ҳолатларда ўтказилади.
Сўнгги ойларда Россия ҳукумати контракт хизматига кўпроқ одамларни жалб қилиш мақсадида бир қатор чораларни амалга оширмоқда. Жумладан, май ойи охирида президент Владимир Путин янги шартнома асосидагиларнинг айрим қарзларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида россияликларни Украинадаги урушга Беларус ва Хитойдаги «махсус ҳарбий операция ортидаги иш ўринлари» орқали жалб қилишга уринишлар, Пенза вилоятида эркакларни мажбуран шартнома имзолашга ундаш ҳолатлари ҳамда янги сафарбарлик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Мавзуга оид
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
10:05 / 03.07.2026