Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ Исроилга беҳурматлик қилмаслиги кераклигини айтди
Фото: Reuters
АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп АҚШ Исроилга нисбатан "бундай беҳурматлик ва беписанд муносабатда бўлишни давом эттирмаслиги керак" деб айтди.
"Аввал улар (Исроил) АҚШ тимсолида катта дўстга эга бўлганлар, бироқ ҳозир...", деб ёзди Трамп твиттерда.
Трампнинг айтишича, йил бошида "даҳшатли Эрон келишуви", йил охирида эса "БМТ резолюцияси" юз берди.
Трамп АҚШ иштирок этган Эрон билан ядровий битимни бир неча маротаба танқид қилган.
"Исроил, кучли бўлиб қол, 20 январга яқин қолди", деб ёзганди Трамп бошқа бир твитида.
20 январда Трамп инаугурацияси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилга Фаластин ҳудудларида турар-жойлар қуришни тақиқловчи резолюцияни қабул қилганди. Трамп бу резолюцияга тақиқлов қўйишга чақирган. Шундан кейин Трамп БМТни "ёқимли суҳбат қуришдан бошқасига ярамайдиган жой" деб айтган.
Мавзуга оид
10:34
Трамп Ҳўрмуз бўғозида НАТО ёрдамидан воз кечди
10:07
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026