Жаҳон | 11:27 / 01.01.2017
5720
1 дақиқада ўқилади

Фаластин раҳбари АҚШнинг янги маъмурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

Фото: Reuters

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос 31 декабрда АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан Фаластин-Исроил ихтилофини ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз икки давлат мавжудлигининг тан олинишига асосланган тинчликка эришиш учун АҚШнинг сайланган президенти маъмурияти билан ишлашга тайёрлигимизни таъкидлаб ўтмоқчимиз", деб айтди Аббос. У АҚШнинг амалдаги маъмуриятига Исроилга Фаластин ҳудудларида уй-жой қуришни тақиқловчи резолюцияга тақиқлов қўймагани учун миннатдорчилик билдирди.

АҚШ кўп йиллардан "икки халқ учун икки давлат" тамойилини тинчлик сулҳининг асоси сифатида қараб келади. Бироқ Трамп бу масала бўйича бошқа фикрга эга ва у томонидан АҚШнинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланган Дэвид Фридман Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида уй-жой қуришга яқиндан алоқадор.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид