Жамият | 12:14 / 01.01.2017
6078
1 дақиқада ўқилади

Warner Brothers кинокомпанияси Brexit ҳақида комедия ишламоқчи

Warner Brothers кинокомпанияси  Бирлашган Қироллик мустақиллиги партияси (UKIP) билан Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига бағишланадиган фильмнинг суратга олиниши бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда The Telegraph хабар берган.

Олинган маълумотларга кўра, сценарий асосида "Брекзитнинг ёмон йигитлари" асари (британиялик миллионер Аррон Банкснинг кундаликлари) ётади. Банкс «Чиқиш учун овоз бер» ташвиқот кампанияси ҳомийларидан бирин бўлганди.

Комедия жанрида бўладиган бу фильм йиққан маблағлар хайрия учун йўналтирилиши режалаштирилган.

Евроскептикларни бирлаштирган UKIP партияси (бу партия ЕИни тарк этиш ғояси ташаббускори бўлганди)  собиқ етакчиси Найжел Фараж ролини Бенедикт Камбербэтч ўйнаши, Brexit жараёнига қаршилик қилган Дональд Трамп ролига эса Клинт Иствуд танланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид