Спорт | 17:52 / 02.01.2017
31870
1 дақиқада ўқилади

Видео: «Боруссия»нинг 18 ёшли футболчиси даҳшатли жароҳати туфайли фаолиятини якунлади (+18)

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси сафида бўлган 18 ёшли италиялик футболчи Дарио Скудери футболчиликни жуда эрта тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Abola нашри хабар тарқатди.

Унинг 14 сентябрь куни Европа Лигаси доирасида (ёшлар ўртасида) Польшанинг «Легия» жамоасига қарши ўйинда олган жароҳати футболчиликни давом эттиришга имкон бермади. Скудери ўшанда оёғини синдириб олганди. Уни 10 кун ичида 8 марта жарроҳлик амалиётидан ўтказишди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид