Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда эр-хотин Apple’ни автоҳалокат сабаб судга берди
Фото: The Sun
АҚШда эр-хотин Apple компаниясини судга берди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, бунга 2014 йилги Рождество арафасида рўй берган ЙТҲ сабаб бўлган. Эр-хотин Жеймс ва Бетани Модисетт, шунингдек уларнинг икки нафар қизи бўлган машинага 20 ёшли Гарретт Уилхелм бошқарувидаги автомобиль келиб урилган. Натижада эр-хотиннинг беш ёшли Мория исмли қизлари касалхонада олинган жароҳатлар оқибатида вафот этди.

Полициянинг аниқлашича, Уилхелм тўқнашув юз берган пайтда iPhone’ида ўрнатилган FaceTime видеоалоқа иловасидан фойдаланган бўлган.
Модисеттлар Apple’ни ўз маҳсулотларидан фойдаланаётганларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғурмаганликда айблади. Сабаби у FaceTime’ни юқори тезликда ҳаракатланганда “тўсиб қўйиш”ни назарда тутмаган. Эр-хотиннинг таъкидлашича, ушбу иловани ишлатиш ҳалокатга ва қизларининг ўлимига сабаб бўлган. Улар корпорациядан товон пули талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:16 / 08.05.2026
Санжар Каримов 5 йилга қамалди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
19:44 / 07.05.2026