Light | 22:18 / 03.01.2017
18187
3 дақиқада ўқилади

Ортиқча вазнли кишиларнинг озишига доир янги тадқиқот ўтказилди: Ижобий натижалар борми?

Фото: Getty Images

Семизликка мойиллиги бўлган аксарият кишилар ортқича вазндан спорт машғулотлари ёрдамида халос бўлишга ҳаракат қилишади. Яқинда АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институти олимлари тўладан келган кишилар нафақат ортиқча вазн туфайли ҳаракатланишга қийналиши, балки спорт билан шуғулланишдан завқ олишга ҳалақит берувчи мия биокимёси ҳам бунга сабаб бўлишини маълум қилишди. Лабаратория шароитларида ўтказилган тажриба натижалари мазкур назарияни тасдиқлади. Бу ҳақида Hi-News нашри хабар берди. 

Ушбу тадқиқотлар раҳбари Алекксай Кравитц узоқ вақт мобайнида мия касалликларини ўрганган. Ортиқча вазнга боғлиқ мавзуга диққатини қаратган олим лабараториядаги Альцгеймерга чалинган сичқонлар ва семиз сичқонларни бирлаштирувчи умумий белгиларнинг кўплигидан ажабланди. Буларнинг барчаси сичқонларнинг паст жисмоний фаоллиги дофамин нейромедиатори фаолиятидаги хатоларга боғлиқлигига ишора қилади. Айнан шу модда биз бажараётган у ёки бу жараёнлардан завқ олиш имконини беради. 

Тадқиқот ўтказиш учун лабаратория сичқонларининг икки назорат гуруҳи шакллантирилди. Бир гуруҳ 18 ҳафта давомида жуда ёғли таомлар билан озиқлантирилди, бошқаси эса - соғлом таомлар билан. Тадқиқотнинг илк ойи охирига бориб, биринчи гуруҳ сичқонлари сезиларли даражада секин ҳаракатлана бошлашди. Фаолликнинг пасайиши уларнинг ортиқча вазннинг аксарият қисмини йиғишидан аввал кузатилган. Тадқиқотчилар дофамин узатиш йўлидаги 6 асосий омилнинг назорат ўлчамларини олишди ва ортиқча вазн йиғаётган сичқонларда оқсил-рецепторларидан бири D2 дофамини камайганини аниқлашди. 

Айнан шу ўзгариш кемирувчиларда ҳаракатланиш истагининг йўқолишига олиб келди. D2 оқсили ортиқча вазн тўплашга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, у фақат сичқоннинг ҳаракатланиш фаоллигида ўз аксини топади. Олимларнинг фикрича, ортиқча вазнли инсонларда ҳам худди шундай ҳолат юз беради. Биз вазн йиғаётганимизда миямиз қўшимча ҳаракатларни амалга оширишни истамайди. Шундай экан, қандай спорт ҳақида гап кетиши мумкин?! Мия биокимёсидан устун бўлиш ва ортиқча вазндан қутулиш учун жуда кучли ирода соҳиби бўлиш керак. 

 

Мавзуга оид