Ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари оширилди
Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига мувофиқ 2017 йилнинг 1 январидан ўқитувчиларнинг ҳафталик ўқув юкламалари тасдиқланди. Шунингдек таълим соҳасини тартибга солувчи қоидаларга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида "Norma.uz" сайтида хабар берилди.
Манбага кўра, 1 январдан ҳафталик ўқув юкламалари қуйидаги тартибда оширилади:
болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчиларининг ўқув юкламаси - бошланғич синфлар учун 22 соатдан 24 соатга ва юқори синфлар учун 18 соатдан 20 соатга;
спорт мактабларидаги устоз-мураббийларнинг ўқув юкламаси - 24 соатдан 26 соатга;
"Баркамол авлод" марказларидаги тўгараклар раҳбарларининг ўқув юкламалари - 18 соатдан 24 соатгача.
Шунга мувофиқ айрим ҳукумат қарорларига ўзгаришлар киритилади.
Мавзуга оид
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
15:42 / 28.10.2024
Ўзбекистонда мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
19:45 / 09.10.2024